5ЛП ЛИНТЕР ИШЧИ КАМЕРАСИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
Сулаймонов Р. Ш., Унгаров А. А., Махамадов М. А. & Мамарасулов Э. Қ.
Annotatsiya
Сифатли чигит ва момиқ ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун линтерга қўйиладиган технологик талаблар келтирилган, лекин мавжуд линтерлар ушбу технологик талабларни бажара олмаётганлигини тахлил натижалари кўрсатган. Тахлил натижаларига кўра 5ЛП линтер ишчи камераси хажмининг катталаштирилганига қарамасдан иш унумдорлиги атига 5-8 % га ошганлиги, камера катталаштирилганидан чигитли валик массасининг ошиши ва аррали цилиндрга 18,5 кВт/соат электр энергия сарфланиб, ПМП-160 русумли линтер аррали цилиндрига сарфланган электр энергияга қараганда 8,5 кВт/соат га кўп сарфланганлиги ўрганилди. 5ЛП линтерининг самарадорлиги бўйича Мустақиллик пахта тозалаш корхонасида ўтказилган тажриба ишларининг натижаси линтернинг чигит бўйича иш унумдорлиги ўртача 684 кг/соатни, момиқ бўйича иш унумдорлиги ўртача 21,5 кг/соатни ташкил этиб, техник характеристикасидаги иш унумдорликка қараганда чигит бўйича ўртача 58,6 % га, момиқ бўйича ўртача 14,0 % га кам эканлигини кўрсатди. Ишлаб чиқарилган чигитнинг тукдорлиги ўртача 8,7 % га, шикастланиши ўртача 4,9 % га тенг бўлди. Момиқдаги ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улуши ўртача 5,8 % ни, штапель узунлиги 6/7 мм ни ташкил этиб, давлат стандарти O‘zDst 645:2016 “Пахта момиғи” техникавий шартлар бўйича Б типли “Ўрта” синфга мансуб эканлиги аниқланди. Ишлаб чиқарилган чигитнинг тукдорлиги ўртача 8,7 % га, шикастланиши ўртача 4,9 % га тенг бўлди. Момиқдаги ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улуши ўртача 5,8 % ни, штапель узунлиги 6/7 мм ни ташкил этиб, давлат стандарти O‘zDst 645:2016 “Пахта момиғи” техникавий шартлар бўйича Б типли “Ўрта” синфга мансуб эканлиги аниқланди
Adabiyotlar
- Р.Ш. Сулаймонов, Б.Я. Кушакеев, Д.У. Мадрахимов. Изыскание путей повышения эффективности процесса линтерования семян. Отчет АО «Пахтасаноат илмий маркази». Ташкент. 2011.-65 с.
- Р.Ш. Сулаймонов. Совершенствование базовых звеньев пильного линтера и его освоение в производстве. Отчет ОА “Папхтасаноат илмий маркази”. Ташкент. 2016. – 51 с.
- Паспорт пильного линтера 5ЛП.-Ташкент: ТГСКБ по хлопкоочистке, 1981.-18 с.
- Т.М. Кулиев, Р.Ш. Сулаймонов и др. Пахтани дастлабки ишлаш бўйича қўлланма. Тошкент- “Afvto-nashr”. 2019. -477 б.
- Сулаймонов Р.Ш., Маруфханов Б.Х., Каримов У.Қ. Аррали линтернинг ишчи қисмларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш. Илмий ҳисобот. “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ. Тошкент. 2016.- 51 б.
- Пахтани дастлабки ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси (ПДИ 70-2017). А.С. Камаловнинг умумий тахрири остида. “Paxtasanoat ilmiy markazi” АЖ. Тошкент, 2017.- 91 б.
- Р.Ш. Сулаймонов, Ў.А. Норбоев, М.С. Худойқулов. 5ЛП линтер ишчи камерасининг асосий ишчи қисмини такомиллаштириш. Zamonaviy tadqiqotlar, innovatsiyalar, texnika va texnologiyalarning dolzarb muammolari va rivojlanish tendensiyalari. Илмий-техник анжуман материаллари. 1-қисм. Жиззах, 8-9 апрель, 2022.- 89-92 б.
- Сулаймонов Р.Ш., Лугачев А.Е., Мардонов Б., Ахмедов М.Х., Маруфханов Б.Х. Пахта тозалаш корхоналарида пахта чигитини линтерлаш ва момиқни тозалаш жараёнини энергия-ресурстежамкор технологиясининг назарий асосларини ишлаб чиқиш. Илмий ҳисобот. «Paхtasanoat ilmiy markazi» АЖ, Тошкент, 2019.- 62 б.
- Сулаймонов Р.Ш., Мардонов Б.М., Лугачев А.Е. Исследование движение зернистой среди внутри рабочей камеры линтера// Труды межд.науч. конф. «Рахматулинские-Ормонбековские чтения».- г. Бишкек , 27-29 июня. 2013. –С. 111-113.
- O‘zDst 644:2006. Пахта. Намликни аниқлаш усуллари. Тошкент, 2006.- 17 б.
- O‘zDst 592:2006. Пахта. Ифлосликни аниқлаш усуллари. Тошкент, 2006.- 17 б.
- O‘zDst 601:2016. Пахта. Техник чигит.Техникавий шартлар. Тукдорликни аниқлаш усуллари. Тошкент, 2016.- 11 б.
- O‘zDst 597:2016. Пахтанинг техник чигити, Техник шартлари. Чигитдаги нуқсонлар массавий улушини аниқлаш усуллари. Тошкент, 2011.- 16 б.
- O‘zDst 662:2011. Пахт момиғи, Техник шартлари. Ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улуши. Тошкент, 2011.- 12 б.
- O‘zDst 660:2011. Пахт момиғи, Техник шартлари. Узунликни аниқлаш усули. Тошкент, 2011.- 9 б.