5ЛП ЛИНТЕР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ИШЧИ КАМЕРАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Сулаймонов Р. Ш., Унгаров А. А., Юсуфалиев А. Т. & Қабулов И. М.


Annotatsiya

5ЛП линтер ишчи камера кўндаланг кесим юзасининг катталаштирилиши линтер иш унумдорлигини сезиларли даражада оширмаган, аксинча валик массасининг ошиши ҳисобига тезлиги камайган, чигитли валикнинг зичлиги ошиб, ишлаб чиқарилган чигитни шикастланиши, момиқни ифлослиги ошиб, сифати пасайган. Линтернинг иш унумдорлигини ошириш билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш учун линтер ишчи камерасини фартуги такомиллаштирилди. Такомиллаштирилган фартукли ишчи камерага эга бўлган 30 аррали 5ЛП линтерда ўтказилган тадқиқот ишларининг натижасида аралаштиргич диаметрини 180 мм да, камера зевини 70 мм, камера кўндаланг кесим юзасини 687 см2 катталигида линтерланган чигитнинг шикастланиши қоганларига қараганда энг кам бўлиб, 4,25 % ни, момиқдаги ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улуши ўртача 5,5 % ни ташкил этди. Чигитни линтерлашда линтернинг иш унумдорлиги қолганларга қараганда энг юқори бўлиб, чигит бўйича ўртача 125 кг/соатга, момиқ бўйича ўртача 4,7 кг/соатга тенг бўлди. Ишчи камера зевининг 70 мм катталигида, камера кўндаланг кесим юзасини 687 см2 ва аралаштиргич диаметрини 180 мм катталигида чигитни самарали линтерлаш жараёни амалга оширилиб, линтер иш унумдорлигини қолган катталикларга қараганда юқори эканлигини ўрганган ҳолда 5ЛП линтери учун ушбу катталикдаги ишчи камера рационал эканлиги аниқланди.


Adabiyotlar

  1. Р.Ш. Сулаймонов. Совершенствование базовых звеньев пильного линтера и его освоение в производстве. Отчет ОА “Папхтасаноат илмий маркази”. Ташкент. 2016. – 51 с.
  2. Р.Ш.Сулаймонов, А.А.Унгаров. Махаллий линтер самарадорлиги. Таҳлил ва такомиллаштириш йўллари. “Яшил иқтисодиёт” га ўтишда қайта тикланувчи энергия манбалари: муаммо ва замонавий ечимлар. Мавзусидаги республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами. Гулистон. 2024, 23-24 сентябрь.- 638-642 б.
  3. Р.Ш.Сулаймонов, А.А.Унгаров, Ш.Ф.Эшқувватов. 5ЛП линтернинг самарадорлиги. Қишлоқ хўжалиги, пахта ва енгил саноатда технологик ҳамда экологик муаммоларининг инновацион ечимлари халқаро илмий-амалий анжуман. Жиззах. 2024. 15 ноябрь.-501-505 б.
  4. Паспорт пильного линтера 5ЛП.-Ташкент: ТГСКБ по хлопкоочистке, 1981.-18 с.
  5. Пахтани дастлабки ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси (ПДИ 70-2017). А.С. Камаловнинг умумий тахрири остида. “Paxtasanoat ilmiy markazi” АЖ. Тошкент, 2017.- 91 б.
  6. Т.М. Кулиев, Р.Ш. Сулаймонов ва б. Пахтани дастлабки ишлаш бўйича қўлланма. Тошкент- “Afvto-nashr”. 2019. -477 б.
  7. Сулаймонов, Р. Ш., Унгаров, А. А., & Эшкувватов, Ш. Ф. (2024). 5ЛП ЛИНТЕРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ. Science and innovation, 3(Special Issue 52), 501-505.
  8. Салимов А.М., Лугачев А.Е., Ходжиев М.Т. Технология первичной обработки хлопка. “Адабиёт учқунлари” . Тошкент. 2018.- 184 б.
  9. O‘zMSt 380:2024. Пахта. Намликни аниқлаш усуллари. Тошкент. 2024.
  10. O‘zMSt 552:2025. Пахта. Ифлосликни аниқлаш усуллари. Тошкент. 2025.
  11. Oʻz DSt 600:2008. Техник чигит. Намликнинг массавий улушини аниқлаш усуллари. Тошкент. 2008.
  12. Oʻz DSt 601 :2022. Чигит тукдорлигини аниқлаш усуллари. Тошкент. 2022.
  13. Oʻz DSt 597 :2008. Нуқсонли чигитнинг массавий улушини аниқлаш усули
  14. O‘zMSt 383:2024. Пахта момиғи. Ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улушини аниқлаш усуллари.