МОМИҚ ТОЗАЛАГИЧ ИШ УНУМДОРЛИГИНИ ТОЗАЛАШ САМАРАДОРЛИГИГА ВА МАҲСУЛОТ СИФАТИГА ТАЪСИРИ
Анарқулов Э. Б.
Annotatsiya
Такомиллаштирилган конструкцияли момиқ тозалагични ускуна тозалаш самарадорлигига, ишлаб чиқарилган момиқ сифатига таъсири ўрганилди. Ифлослиги ўртача 6,47 % ва 12,46 % бўлган С-6524 селекцияли I ва II навли момиқни тозалашда ускунани самарали ишлаши билан чиқиндига момиқни энг кам миқдорда ажралиши, иш унумдорликни навлар бўйича 195,7 ва 218,2 кг/соатида юзага келди. Ускунадан кейинги тозаланган момиқнинг ифлослиги навлар бўйича ўртача 4,38 % ва 7,15 % га тенг бўлиб, ускуна тозалаш самарадорлиги 32,3 % ва 42,6 % ни ташкил этди. Момиқни тозалашда чиқиндига ажралган эркин момиқ миқдори қолган вариантларга қараганда кам бўлиб, навлар бўйича ўртача 16 % ва 24,4 % ни ташкил этди. Тозаланган момиқ таркибидаги ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улуши қолган иш унумдорликларда ишлаган ускунадан ишлаб чиқарилган момиқдаги ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улушига қараганда кам бўлиб, момиқ сифатининг яхшиланганлигидан O‘zMSt 383:2024 давлат стандарти бўйича I ва III навли А ва Б типли “Олий” синфга мансуб момиқ ишлаб чиқарилди. Пахтани дастлабки ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси -ПДИ 70-2017 бўйича чигитни линтерлаш цехига 8 донадан 12 донагача 5ЛП русумли линтерларни ўрнатилиши ва бир дона 5ЛП линтерни момиқ бўйича иш унумдорлиги ўртача 30 кг/соат эканлигини инобатга олиб, чигитни линтерлашда линтер цехидан чиқаётган узлуксиз момиқ миқдорини тиқилмасдан самарали тозалаш учун таклиф этилган момиқ тозалаш ускунасини эни 600 мм, иш унумдорлиги ўртача 450 кг/соат бўлиш кераклиги аниқланди.
Adabiyotlar
- Салимов А.М., Лугачев А.Е., Ходжиев М.Т. Технология первичной обработки хлопка. “Адабиёт учқунлари” . Ташкент. 2018. -184 с.
- Ў.А.Норбоев, Э.Б.Анарқулов. Maҳаллий момиқ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги бўйича изланишлар. Development Of Science 2025 / 5, Issue 5. Volume 1. ISSN 3030-3907. Pp. 369-377.
- Ў.А.Норбоев, Э.Б.Анарқулов. Момиқ тозалаш ускуналари бўйича олиб борилган адабиётлар таҳлили. SCIENTIFIC REVIEW OF THE PROBLEMS AND PROSPECTS OF MODERN SCIENCE AND EDUCATION 2025/5 40-bet.
- O‘zMSt 381:2024. Пахта момиғи. Намуна танлаб олиш усуллари. Тошкент. 0204. -16 б.
- O‘zMSt 383:2024. Пахта момиғи. Ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улушини аниқлаш усуллари. Тошкент. 2024.- 19 б.
- Пахтани дастлабки ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси (ПДИ 70 –2017). А.С. Камаловнинг умумий таҳрири остида. Тошкент, 2017, 91 б.
- Паспорт пильного линтера 5ЛП. Ташкент. ТГСКБ по хлопкоочистке. 1981.- 18 с.
- Т.М. Кулиев, Р.Ш. Сулаймонов ва б. Пахтани дастлабки ишлаш бўйича қўлланма. Тошкент- “Afvto-nashr”. 2019. -477 б.