ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН МОМИҚ ТОЗАЛАГИЧДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА СИНОВ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ
Норбоев Ў. А. & Анарқулов Э. Б.
Annotatsiya
Амалдаги ОВМ-А-1 русумли момиқ тозалагич билан такомиллаштирилган конструкцияли момиқ тозалагичларда ишлаб чиқаришда I ва II навли момиқларда синов ишлари ўтказилди. Синов ишлари натижасида таклиф этилган момиқ тозалагичда ифлослиги ўртача 6,4 ва 13,9 % бўлган I ва II навли момиқларни тозалашда тозаланган момиқнинг ифлослиги навлар бўйича ўртача 4,2 % ни ва 7,8 % ни, штапел узунлиги 7/8 мм ва 6/7 мм ни ташкил этиб, амалдаги тозалагичдан ишлаб чиқарилган момиқ сифатига қараганда навлар бўйича 0,6 (абс)% ва 0,76 (абс)% га яхшиланди ва O‘zMSt 456:2024 давлат стандарти бўйича I ва II нав А ҳамда Б типли “Олий” синфли момиқ ишлаб чиқарилди. Момиқни тозалашда тозалагичнинг тозалаш самарадорлиги навлар бўйича ўртача 34,4 % ва 43,9 % га тенг бўлиб, амалдаги момиқ тозалагич тозалаш самарадорлигига қараганда навлар бўйича 9,1 (абс)% ва 5,5 (абс)% га юқори эканлигини кўрсатди. Тозалагичнинг иш унумдорлиги навлар бўйича ўртача 396 кг/соатни ва 411 кг/соатни ташкил этиб, амалдаги момиқ тозалагич иш унумдорлигига қараганда ўртача 96 кг/соатга ва 102 кг/соатга юқори эканлиги аниқланди. Момиқни тозалашда чиқинди таркибида 1,5 мм дан 7,0 мм гача штапел узунликдаги калта момиқлар бўлиб, ажралаётган чиқиндига нисбатан 3,0 мм дан 7,0 мм гача штапель узунликдаги момиқ чиқинди массасига нисбатан навлар бўйича ўртача 2,19 % ва 3,23 % ни ташкил этди ва амалдаги момиқ тозалагичдан чиқиндига ажралган 3,0 мм дан 7,0 мм гача штапел узунликдаги момиққа қараганда навлар бўйича ўртача 8,26 (абс)% ва 8,39 (абс)% га кам эканлигини кўрсатди.
Adabiyotlar
- Т.М. Кулиев, Р.Ш. Сулаймонов ва б. Пахтани дастлабки ишлаш бўйича қўлланма. Тошкент- “Afvto-nashr”. 2019. -477 б.
- Ў.А.Норбоев, Э.Б.Анарқулов. Maҳаллий момиқ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги бўйича изланишлар. Development Of Science 2025 / 5, Issue 5. Volume 1. ISSN 3030-3907. Pp. 369-377.
- Ў.А.Норбоев, Э.Б.Анарқулов. Момиқни ифлос аралашмалардан тозалашда ишчи қисмлар таъсирининг тадқиқоти. ЖизПИ хабарномаси. №2, 2026.
- Ў.А.Норбоев, Э.Б.Анарқулов. Arrali silindr bilan tekislovchi taroq zonasida xarakatdagi massali momiqni tekislash va tarash. ЖизПИ хабарномаси. №1, 2026.
- O‘zMSt 380:2024. Пахта. Намликни аниқлаш усуллари. Тошкент, 2024.- 17 б.
- O‘zMSt 552:2025. Пахтанинг ифлослигини аниқлаш усули. Тошкент, 2025, 12 б.
- O‘zMSt 381:2024. Пахта момиғи. Намуна танлаб олиш усуллари. Тошкент, 2024.- 16 б.
- O‘zMSt 383:2024. Пахта момиғи. Ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улушини аниқлаш усуллари. Тошкент, 2024.- 19 б.
- O‘zMSt 456:2024. Пахта момиғи. Техникавий шартлар. Тошкент, 2024.- 12 б.
- Ў.А.Норбоев, Э.Б.Анарқулов.Момиқ тозалагич конструкциясини унинг самарадорлигига таъсири. ЖизПИ хабарномаси. №2, 2026.